Москвада ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар муштлашди - бир киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСотрудник полиции у здания Московского областного суда
Сотрудник полиции у здания Московского областного суда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса Некрасовка туманидаги Вертолетчиклар кўчасида жойлашган уй қаршисида юз берган

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Москвадаги қурилиш объектларининг бирида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари муштлашуви юз берди, қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон элчихонаси матбуот-хизмати.

Эркак баландликдан йиқилиб ҳалок бўлган. Россия Тергов Қўмитаси Кузьминка туманлараро бўлинмаси ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда, муштлашувда иштирок этганларнинг барчаси қўлга олинган ва тергов қилинмоқда.

Драка в ЖК Тургенев, Краснодар - Sputnik Ўзбекистон
Интернетда меҳнат муҳожирлари ўртасида юз берган муштлашув видеоси пайдо бўлди

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари 10 кишини, қирғизистонликлар 4 кишини ташкил этади.

Ҳодиса Некрасовка туманидаги Вертолетчиклар кўчасида 1-уй қаршисида юз берган.

Хабарда айтилишича айни вақтда ушбу ҳодиса юзасидан жиноят ишини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Муштлашув иштирокчилари тергов натижаларига кўра процессуал қарор чиқарилиши айтилмоқда.

Ҳалок бўлган қирғизистонлик жасади 31 июл куни ватанга юборилади.

Янгиликлар лентаси
0