ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Москвада лифтда ёш аёлни ялаган чет эллик қўлга олинди, деб хабар бермоқда НТВ телеканали "Москва" шаҳар янгиликлари агентлигига таянган ҳолда
Нашрга бу ҳақда Москва шаҳар ҳуқуқ органлари хабар берган.
Таъкидланишича, 29 яшар москвалик аёл ўз уйида нотаниш эркак билан лифтда кўтарилаётган бўлган.
Лифт ҳаракатланаётган маҳалда нотаниш эркак қизнинг қўллари ва елкаларини ялаб, унга суйкала бошлаган ва қорни ҳамда сонларидан ушлаган.
Шунда аёл эркакни итариб юбориб, квартираси жойлашган 16-қаватда лифтдан чиққан. Нотаниш эркак эса тепага кўтарилган. Аёл шу ернинг ўзида полициячиларни чақирган.
Етиб келган тезкор гуруҳ аёл томонидан ишора қилинган эркакни қўлга олганлар. У 35 яшар Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан. Юз берган ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда, жиноят ишини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.