Камилов Оқ уйда Трампнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари билан учрашди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишБелый дом в Вашингтоне
Белый дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокараларда иккиёқлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, Афғонистондаги вазиятнинг тинчлик ҳолатига ўтиши имкониятлари ҳамда долзарб хавф ва таҳдидларга қарши курашишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифига бошчилик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Вашингтон шаҳрида АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Мира Рикардел билан учрашди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Празднование Ураза-байрама в России - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов АҚШда дин эркинлиги масалаларини муҳокама қилади

"Жорий йилнинг май ойидаги Ўзбекистон – АҚШ олий даражали учрашувларининг якунлари мазкур суҳбатнинг марказий мавзуси бўлди. Бу эса "Ўзбекистон – АҚШ: стратегик шерикликнинг янги даври бошланиши" номли икки давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида ўз аксини топгани қайд этилди", - деб таъкидланади хабарда.

Таъкидланишича, музокараларда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар, Афғонистондаги вазиятнинг тинчлик ҳолатига ўтиши имкониятлари ҳамда долзарб хавф ва таҳдидларга қарши курашишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон – АҚШ мулоқоти ва халқаро кун тартибидаги бошқа асосий йўналишлар юзасидан фикр алмашилган.

Янгиликлар лентаси
0