ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Остонада “МДҲ соҳибжамоли 2018” танлови якунига етди. Унда Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғитон, Қирғизистон, Латвия, Россия, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистондан 19 нафар қизлар иштирок этишди.
Грузия, Латвия ва Украина расман МДҲ аъзолари бўлмасада, ушбу мамлакат вакиллари конкурсга махсус иштирокчилар сифатида таклиф этилган.
Қозоғистон пойтахтида МДҲнинг энг соҳибжамол қизини танлашди: танлов ғолиби Украиналик Татьяна Акуленко бўлди.
Иккинчи ўринда (вице-мисс) қозоғистонлик Асем Есенгельдиева, иккинчи вице-мисс - Арманистонлик Ромелла Тамарян, учинчи вице-мисс эса – россиялик Виктория Волгина бўлди.
Ўзбекистон вакили Дарья Масальская энг гўзал бешликка кирди ва алоҳида таъсиси этилган "Мисс СНГ Instagram" унвонига сазовор бўлди.
Дарья Масальская бироз олдин журналистларга конкурс жуда дўстона муҳитда ўтаётганини ва ушбу танлов унга ўз имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беришини хабар қилган эди.
“Бизни мазали таомлар билан сийлашмоқда, биз ажойиб меҳмонхонада яшаймиз. Танлов жуда яхши ташкил қилингани сабабли, иштирокчилар орасида ҳеч қандай можаро йўқ. Қизлар бир-бирига холис ва ижобий муносабат намойиш этишмоқда”, - деган эди Дарья.
Танлов ғолиби Татьяна Акуленкога олтин суви юритилган ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган махсус тож ҳамда Европа бўйлаб бир ҳафталик саёҳат совға қилинди.