Қирғизистонда кузатув камералари ғайриоддий ЙТҲни суратга олди. Ғишт ортилган юк машинаси катта тезликда ҳаракатланиб 7та машинани пачоқлади. Воқеа Ўш шаҳрида 27 июл куни содир бўлган.
Юк автомобилининг 33 ёшли ҳайдовчиси айтишига қараганда, чорраҳа яқинида автомобилнинг тормози ишламай қолган ва машина 1км масофани босиб ўтиб дарахтга урилган. ЙТҲ оқибатида 6 киши жароҳатланиб касалхлонага олиб борилган.