Тожикистонда эркаклар учун кийиниш қоидалари эълон қилинди

© SputnikФестиваль культур России и Таджикистана, Памир-Москва
Фестиваль культур России и Таджикистана, Памир-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Маданият вазирлиги эркаклар учун турли шароитларда тавсия этиладиган кийиниш қоидалари ҳақида китоб чиқаради.  

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Тожикистон Маданият вазирлиги эркаклар учун тавсия этиладиган кийиниш қоидалари ҳақидаги китобни босиб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистан.

Маданият вазирлиги вакили Шамсиддин Орумбекзода айтишига қараганда, ушбу китоб  эркаклар кийиниш маданиятини оширишга қаратилган.

“Бизнинг мақсадимиз одамларга кийим кийиш маданиятини ўргатиш, уларга қаси услубдаги кийим қандай жойга тўғри келишини тушунтириш. Масалан расмий мажлис ёки тўйга қандай тўғри кийим танлашни ўргатишдир”, - дейди Орумбекзода.

Девушки в таджикских нарядах - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ҳукумати аёллар учун либослар йўриқномаси ишлаб чиқди

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Тожикистонда аёллар учун ҳам кийиниш қоидалари баён этилган худди ана шундай шундай китоб чоп этилган эди. 368 варақдан иборат китобда аксарият либослар эскизлари ва намуналари ўрин олган.

Китобда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган қизлар ва аёллар учун кундалик ва тантанали маросимлар учун кийиниш қоидалари тушунтириб берилган.

Китобда, хусусан, калта юбка, қора рўмол ва калиш кийиш тавсия этилмаслиги айтиб ўтилган ва миллий услубдаги кийим бошларга алоҳида эътибор қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0