Тожикистон авиакомпанияси Бухорога биринчи парвозини амалга оширди

© Flickr / Lars SteffensСамолет таджикских авиалиний "Somon Air"
Самолет таджикских авиалиний Somon Air - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Somon Air "Душанбе – Бухоро – Душанбе" йўналишида биринчи парвозини амалга оширди. Келажакда Самарқандга ҳам парвозлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Тожикистон миллий авиакомпанияси тарихда биринчи бор Бухорога парвоз қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

“Парвоз 28 июль куни Boeing самолётида амалга оширилди. Парвоз давомийлиги 45 дақиқа, нархи 72 долларни ташкил қилди”, - дейилган хабарда.  

Бу Тожикистон авиакомпаниясининг Бухорога амалга оширилган тарихда биринчи парвози бўлди. Бироз олдин компания Самарқанд йўналишида ҳам парвозларни йўлга қўйишини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1992 йилдан сўзнг Ўзбекистон ва Тожикистон орасида барча парвозлар бекор қилинган эди. 25 йиллик танаффусдан сўнг 2018 йилнинг 11 апрелдан бошлаб Тошкент ва Душанбе орасида доимий авиақатнов қайта тикланди.

Янгиликлар лентаси
0