Тўртинчи “АрМИ-2018” Халқаро ҳарбий ўйинларининг очилиш маросимида Т-80 танклари “Оққуш кўли” балетидан рақс ижро этиб, томошабинларни ҳайратда қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги танк биатлони 28 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади. Унда 23 мамлакат танкчилари иштирок этади.
Ўзбекистон ҳарбийлари ҳозирча танк биатлонида иштирок этишмаяпти, лекин Халқаро ҳарбий ўуинларнинг қолган 13та мусобақаларида муваффақиятли иштирок этишни бошлашди.