Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи ошади

© Новости УзбекистанаКак делают автомобили GM Uzbekistan
Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирча нархлар тахминан 10-12 фоизга қимматлашиши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда "Халқ сўзи Online" "Ўзавтосаноат"даги манбасига асосланиб хабар қилди.

Қайд қилинишича, янги нархлар келгуси ҳафтадан жорий қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча нархлар тахминан 10-12 фоизга қимматлашиши айтилмоқда.

"Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги ўзгариш 10-12 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда", дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин компаниянинг Россия бозори учун чиқариладиган Ravon бренди автомобилларининг учтасида нархлар оширилганди.

Янгиликлар лентаси
0