ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Россия олий ўқув юртларини танлаган хорижлик абитуриентлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Россия Таълим ва фан соҳасида назорат федерал хизматищыув маълум қилди.
Муассаса матбуот хизматига кўра, биргина июл ойида бундай аризалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 17 фоизга кўпайган ва 3 мингтадан ортиқни ташкил этган.
Энг кўп аризалар Ўзбекистон, Эрон, Миср, Ироқ, Марокаш, Саудия Арабистони ва Тунис фуқароларидан келиб тушган.
Бугунги кунда Россияда 250 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Бу мамлакатдаги жами талабаларнинг 5 фоизини ташкил этади.