ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Дарья ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали интернет фойдаланувчиларига мурожаат қилиб, унга овоз бериш орқали қўллаб-қувватлашни сўради.
Дарьяга қуйидаги ҳавола орқали овоз бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик Дарья Масальская 19 нафар рақобатчи билан бирга МДҲнинг энг чиройли қизи мақоми учун курашаётгани ҳақида хабар берилган эдик.
Остонада 17-27 июль кунлари "МДҲ гўзали - 2018" халқаро гўзаллик танлови ўтказилмоқда.
Ҳамдўстликнинг энг гўзал қизи унвони учун Қозоғистон, Россия, Грузия, Қирғизистон, Украина, Латвия, Тожикистон, Арманистон, Беларус ва Ўзбекистондан жами 19 нафар қизлар беллашувга чиқади.
Грузия, Латвия ва Украина МДҲга аъзо бўлмаганлиги туфайли ушбу давлатларнинг вакиллари танловга махсус иштирокчилар сифатида таклиф этилган.
"МДҲ гўзали-2018" ғолибига тож, пул мукофоти ва танлов ҳомийларидан совғалар тақдим этилади.