Урганч халқаро аэропорти 10 август куни ишга туширилади

Oбуна бўлиш
Урганч халқаро аэропортининг техник сабаблар ва ҳарорат режими бўйича 16 июлдан вақтинча ёпилганди.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Урганч халқаро аэропорти 10 август куни ишга туширилади. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳоким вазифасини бажарувчи Фарход Эрманов Facebook саҳифасида маълум қилган.

Южный вокзал Ташкента после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

Шу ҳафтада вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида мутасаддилар билан жойига бориб учрашди.

Ҳозирда Урганч халқаро аэропортида сунъий учиш-қўниш йўлагининг асфальт қопламасини алмаштриш бўйича таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

"Бу ерда таъмирлаш ишлари "Хоразмйўлқурилиш" унитар корхонаси томонидан 24 соат давомида 50 дан ортиқ махсус техниклар ёрдамида олиб борилмоқда. Урганч халқаро аэропортининг 10 август куни ишга туширилиши режалаштирилмоқда"- деб ёзган Эрманов.

Эслатиб ўтамиз, Урганч халқаро аэропортининг техник сабаблар ва ҳарорат режими бўйича 16 июлдан вақтинча ёпилганди. Шу сабабли Урганч аэропортидан амалга оширилаётган рейслар Нукус ва Бухоро аэропортларига кўчирилди.

 

Янгиликлар лентаси
0