Тошкентда биринчи Ўзбекистон-Россия минтақавий форуми бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев 26 июл куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Вадимом Митрофанов билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 27 июл – Sputnik. Ўзбекистон Тошкентда Россия билан ҳамкорликда биринчи минтақавий форум ўтказишга келишиб олди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев 26 июл куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Вадимом Митрофанов билан учрашди.

"Бугунги учрашув айни пайтида ўтказилмоқда. Бундай йирик воқеа пухта тайёргарликни талаб қилади. Биринчи Ўзбекистон-Россия минтақалараро форуми икки мамлакат бизнес доиралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга туртки бўлади", – деб таъкидлади Вадим Митрофанов учрашувда.

Томонлар бизнес, транспорт, кооперацион муносабатларда тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантиришни мўлжалламоқда.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Россияга амалга оширган давлат ташрифи давомида имзоланганди.

Янгиликлар лентаси
0