Президент табриклар учун ҳамкасблари ва халққа самимий миннатдорлик билдирди

© Пресс-служба Шавката МирзиёеваПрезидент поблагодарил за поздравления
Президент поблагодарил за поздравления - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Ўзбекистоннинг меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқига чин юракдан ўзининг чексиз меҳр ва ҳурматини билдирди.

ТОШКЕНТ, 27 июл – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан табрик йўллаган барчага ўз миннатдорлигини билдирди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев бу табрик ва тилакларни Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси, республиканинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қилишини билдирди.

Президент Ўзбекистоннинг меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқига чин юракдан ўзининг чексиз меҳр ва ҳурматини билдирди.

"Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман", -дейилади хабарда.

Президент Ўзбекистон равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилиш учун бундан буён ҳам бор билим ва салоҳият, куч-ғайратини сафарбар этишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 61 ёшга тўлди. Президентга қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўз табрик телеграммаларини йўллашди.

Янгиликлар лентаси
0