ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. 25 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳайдовчининг ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтишича, шу туманда яшаган Б.Д. "КамАЗ" русумли юк машинасини "Чимён" МФЙда жойлашган арчазор тоғдан пастга ҳайдаб тушаётганида бошқарувни уддалай олмай, сойга тушиб кетди.
Ҳодиса оқибатида автомобилнинг кабина қисмида ёнғин келиб чиқди. Б.Д. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.