Ўзбекистонлик таэквондочилар Кореяда 22та медаль қўлга киритишди

© taekwondo.uz/Встреча таеквондистов в Узбекистане
Встреча таеквондистов в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик таэквондочилар 10та олтин, 6та кумуш ва 6та бронза медаллари соҳиби бўлишди.

ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. Такэвондо WTF бўйича Korea Open мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар 22та медални қўлга киритишди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик таэквондочилар мусобақа давомида 10та олтин, 6та кумуш ва 6та бронза медалларига эгалик қилишди.
Нурлан Бойдхўжаев, Зафарбек Каримов, Шаҳзод Жўраев, Улуғбек Рашитов, Жасурбек Жайсунов, Нажмиддин Қосимҳожиев, Фариз Маҳмуди, Гулҳумор Содиқова, Моҳинабону Аҳадова ва Саидмуродхўжа Тоҳирхўжаев олтин медалларни қўлга киритишди.

Мусобақада Ўзбекистондан 30 нафар спортчи иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0