Ўзбекистонда фуқаролик судлари олти ой давомида 120 мингга яқин ишни кўриб чиқди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗаседание Верховного суда
Заседание Верховного суда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини никоҳдан ажратиш, қарз ва кредит ва шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ва алоҳида тартибда юритилган ишлар ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. В2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 119 823 та иш кўриб чиқилди ва 168 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 165 864 та суд буйруғи чиқарилди.

"Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 102 930 та ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 83 % дан ортиғи қаноатлантирилди", - дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини никоҳдан ажратиш, қарз ва кредит ва шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ва алоҳида тартибда юритилган ишлар ташкил этди.

Бунда 42 532 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида ўрганилган 525 та иш бўйича протестлар қаноатлантирилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 462 та қарор бекор қилинди ва 40 та суд қарорлари ўзгартирилди.

Янгиликлар лентаси
0