Ўзбекистонда чет элликлар e-mehmon тизими орқали рўйхатдан ўтиши мумкин

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишАэропорт "Домодедово"
Аэропорт Домодедово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чет эл фуқароларини веб сайт, мобил илова ва мустақил сайёҳларни рўйхатга олиш тизими орқали рўйхатдан ўтказиш тизими ишга тушди.

ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik. Ўзбекистонда 15 июлдан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни е-mehmon тизими орқали рўйхатга олиш тизими ишга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тизим чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга веб сайт, мобил илова ва мустақил сайёҳларни рўйхатга олиш тизими орқали рўйхатдан ўтиш имконини беради.

Терминал принял первых пассажиров, прилетевших рейсом Узбекских авиалиний из Сеула в Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ 15 июлдан электрон кириш визалари бериш тизими ишга тушишини маълум қилди

Эндиликда сайёҳлар рўйхатдан ўтиш масаласини давлат органлари иштирокисиз ҳал этиши мумкин.
Еmehmon.uz портали орқали рўйхатдан ўтилганида рўйхатдан ўтиш ойнасида ўз маълумотларини кўрсатиш, сўнгра “етиб келиш варақаси” шаклини тўлдириш ва тўлов картаси маълумотларини кўрсатиб, туристик йиғим бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириш керак бўлади.

Emehmon мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш учун иловани мобил қурилмага ўрнатиш ва мобил рақам ёрдамида авторизациядан ўтиш, меҳмоннинг етиб келиш варақасини тўлдириш ва туристик йиғим суммасини тўлаш лозим.
Юқоридаги усуллардан мустақил ташриф буюрган хориж фуқаролари ва хорижликларни нотижорат мақсадларда қабул қилган уларни таклиф этувчилар (қариндошлари, дўстлари) фойдаланишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0