ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунига видеотабрик тайёрлади.
Табрикда Чеченистон ва Ўзбекистон ўртасида илиқ ва дўстона муносабатлар шаклланганлиги, бу муносабатлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг руҳига тўла мос келиши, ўтган йилнинг кузида Ўзбекистонга ташриф буюрганлиги айтилган.
"Мамлакат етакчиси Шавкат Миромонович, ҳукумат раҳбарлари, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимлари билан учрашганман, корхоналар ва ҳар қандай мусулмон киши учун муқаддас бўлган жойларга борганман", - деб ёзган Чеченистон раҳбари.
Рамзан Қодиров Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, Ўзбекистонга эса тинчлик, барқарорлик ва равнақ тилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябр ойида Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташриф буюрганди.