Мўйноқда яна бир газ кони ишга туширилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишГазовое месторождение в Узбекистане
Газовое месторождение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳудудда катта ҳажмда газ заҳиралари мавжудлиги аниқланган. Яқин келажакда яна шундай бир неча қудуқлар топилиши ва ишга туширилиши кутиляпти.

ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik. Мўйноқ туманидаги Қуйи Сурғил ҳудудида иккинчи қудуқ очилиб, газ конденсати олишга киришилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.

Юрий Сентюрин - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Сентюрин: Ўзбекистон дунё газ оламида муносиб ўринга эга бўлиши мумкин

“Ўзбекнефтгаз” АЖдан хабар қилишларича, жорий йилнинг январь ойида ушбу ҳудудда биринчи кон фойдаланишга топширилган эди. Шундан сўнг бу ерда геологлар берган маълумотларга таянган ҳолда бурғиловчилар ишни давом эттирдилар.

Мамлакат нефть-газ саноатини ривожлантириш дастурида Сурғил кони алоҳида аҳамиятга эга. Уни қазиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва бой ресурсларни қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу ҳудудда катта ҳажмда газ заҳиралари мавжудлиги аниқланган. Яқин келажакда яна шундай бир неча қудуқлар топилиши ва ишга туширилиши кутиляпти. Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг геофизиклар, геологлар ҳамда муҳандислардан иборат махсус гуруҳи Қуйи Сурғилда қидирув ишларини фаол олиб боряпти.

Янгиликлар лентаси
0