Чорвоқдаги ҳашамдор дала-ҳовлилар нега бузилмоқда - видео лавҳа

Oбуна бўлиш
Аввал тайёрланган лавҳада Чирчиқ дарёсининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида барпо этилган ноқонуний қурилмалар, дала-ҳовлилар намойиш этилган эди.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. "Ўзбекистон 24" телеканалида Чорвоқдаги ноқонуний қурилган дала-ҳовлилар масаласи бўйича яна лавҳа намойиш этилди.

Отдых на Чарваке - Sputnik Ўзбекистон
Чорвоқдаги ноқонуний қурилган ҳашаматли дачалар бузилади

Бу лавҳада Чорвоқдаги асл вазият қандай, дала-ҳовлилар нега бузиляпти, бузилаётган уйларнинг товони тўлаб берилаяптими каби саволларга жавоб топиш мумкин. Дарвоқе, бу кўрсатувда бўстонликларнинг ҳам дарди тингланган.

Эсингизда бўлса, аввал тайёрланган лавҳада Чирчиқ дарёсининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида барпо этилган ноқонуний қурилмалар, дала-ҳовлилар намойиш этилган эди.

Лекин вазиятни яқиндан ўрганишнинг имкони топилмагани учун ҳам давла-ҳовлиларнинг ичига киришнинг иложи бўлмаган. Бу галги ўрганишларда дала-ҳовлилар кўздан кечирилиб, вазиятга ойдинлик киритилди.

Бу галги ўрганишлар ишчи гуруҳ ҳаракатлари билан дала ҳовлилар бирма-бир кўздан кечирилди.

Бундан кўзланган мақсад эса ягона туристик зонага айлантирилган ҳудудни ободонлаштириш ва тартибга келтириш.

Айрим "тадбиркор"ларнинг ноинсофлиги, она табиат ва Чирчиқ дарёсига нисбатан қилаётган аянчли муносабати лавҳада холис ёритилган. Аҳлат ва чиқинди сувлари барчаси тўғридан-тўғри Чирчиқ дарёсига оқиб тушади.  

Лавҳада маҳаллий ҳокимият вакилларининг фикрлари ҳам намойиш қилинди.     

"Туманда қилинаётган ишларимиз, ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилаётган ишлар асосий заминида президентимиз декабр ойида чиққан қарори билан Бўстонлиқ тумани эркин туристик зона айлантирилган. Унга Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 94 минг гектар очиқ ер майдони ажратилди. Ҳозир туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида туристларни туман кенг жалб қилиш мақсадида ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда амалий ишлар ҳам бажарилмоқда. Йўлларни кенгайтириш масалалари, хусусан йўллар 50 метр масофада тушган турар ва нотурар биноларни йўл ўқидан 50 метр ташқарига қуриш ва йўлни кенгайтириш, келаётган туристларимиз бемалол ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда", - Бўстонлиқ тумани ҳокими ўринбосари Элмурод Пўлатов.

Пўлатов сўзларига кўра, муҳофаза минтақасида жойлашган уй жойлар, дала ҳовлилар буларни ҳам ҳаммасини бузилишлари олиб бориляпти. Бузилгандан кейин улар ўрнига ер майдони участкаси ажратиб берилди. Баъзи бир хонадонларга 3 сотихли намунавий уйлар ҳам таклиф қилинган. Бу уйлар 3 ой ичида қуриб берилади.

Унгача улар учун яшаш учун бошқа жойлардан жой, бошқа квартираларида яшашлари учун компенсация тўловлари 6 миллион сўмдан тўлаб берилди. Бошқа муаммоси бўлган объектлар, ечими топилмаган объектлар ёки тадбиркорлик масалалари бўйича ҳукумат комиссияси шу ерга келиб ишлаяпти. Ҳамма ташкилотлар вакиллар бор, штаблар ташкил қилинган. Шу штабларда вилоят раҳбарлари ва республика раҳбарлари томонидан фуқароларнинг ҳар қандай масалаларини ечиш чоралари кўрилмоқда.    

Янгиликлар лентаси
0