Жиззахда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулотлар ўтказишди

© Пресс-служба Минобороны УзбекистанаВоенные Узбекистана и Казахстана ликвидировали террористическую группировку на учениях
Военные Узбекистана и Казахстана ликвидировали террористическую группировку на учениях - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машғулотларнинг биринчи босқичи Қозоғистонда 2018 йил июл ойи ўрталарида бўлиб ўтган эди.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Жиззахдаги “Фориш” тоғ полигонида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон махсус операция кучлари иштирокида икки мамлакат ўртасидаги қўшма машғулотларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Военные Узбекистана и Казахстана провели совместные учения - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорликдаги биринчи ўқув машғулотини ўтказди

“Ноқулай иқлим шароитларида тоғли ҳудудларда шартли ноқонуний қуролланган кучлар таҳдидини қайтаришга қаратилган машқлар орқали икки мамлакат ҳарбий хизматчилари жаҳонда ва минтақада кескин ўзгариб бораётган ҳарбий сиёсий вазият, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида рўй бериши мумкин бўлган хатар ва таҳдидларга қарши курашишнинг энг маъқул усул ва услубларини қўллаш борасида ўзаро тажриба алмашдилар”,-дейилади хабарда.

Ўқув машқларида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 15 га яқин авиация техникалари, 10 дан ортиқ артиллерия қурилмалари ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг 50 нафардан ҳарбий хизматчиси жалб этилди.

Машғулотларнинг иккинчи кўринишида шартли душманннинг жанговар техникалари ва тирик кучларига СУ-25 жанговар самолётлари ва МИ-24 вертолётларидан қақшатқич зарбалар берилди.

Ҳамкорликлаги ўқув машғулотлари доирасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалари намойиши бўлиб ўтди.

Машғулотларнинг биринчи босқичи Қозоғистонда 2018 йил июл ойи ўрталарида бўлиб ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0