Толиблар "Ислом давлати"га қарши: террорчилар бир-бирини ва Афғонистонни йўқ қилмоқда

© AFP 2023 / Noorullah ShirzadaЧлены движения Талибан (запрещено в РФ), Афганистан. Архивное фото
Члены движения Талибан (запрещено в РФ), Афганистан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистонда фуқаролик тўқнашувининг янги ўчоғи пайдо бўлди: “Ислом давлати” ва “Толибон” гуруҳлари бир-бири билан жанг қилмоқда.

Шу йил июл ойида кучайиб кетган жанговар ҳаракатларда юздан ортиқ киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар ичида "Ислом давлати" тарафида жанг қилиш учун келган собиқ иттифоқ давлатлари фуқаролари ва аёллар бор. РИА Новости хабарига асосан.

Афғонистонда ким хўжаин

Жанглар тўртта провинцияда олиб борилмоқда: Жаузжан, Кунар, Сари-Пуль ва Лагман. Толиблар сон жиҳатидан устунлиги натижасида "Ислом давлати" жангарилари томон бостиришмоқда. Улар ўз навбатида масжид ва турли тадбирларда террорчилик амаллар билан жавоб беришмоқда. "Толибон" тарафида 72 нафар киши, "Ислом давлати" тарафида эса 52 нафар киши ўлдирилди.

Тўқнашувлар Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраган "халифалик" тарафдорлари Ўрта шарқда ўрнашиб олиш натижасида вазият кескинлашмоқда. Жиҳодчилар чегара туманларда ўрнашиб, ноқонуний қурол ва наркотик моддалар оқимини назоратга олишган, бу билан эса толибларнинг одатий даромадидан маҳрум қилишмоқда.

Флаг радикальной исламистской организации Исламское государство Ирака и Леванта - Sputnik Ўзбекистон
"Ислом давлати" Марказий Осиё давлатларига қандай хавф солади

Мафкуравий қарама-қаршиликлар иқтисодий рақобатни кучайтирмоқда.  Ислом давлати тарафдорлари толибларни бутпарастлик хурофотида айиблаб, ёшларни ўз тарафига оғдиришмоқда. Толиблар эса "ИД"ни худосизликда айблаб, низо ва зўравонликни тарқатувчи ёлланганлар сифатида қарашмоқда.  

Толиблар ўнлаб йиллар давомида Афғонистонда радикал исломнинг ягона ҳаракатини сифатида ўзини намоён қилишганди. "ИД" келиши билан вазият ўзгарди. Ислом амирлиги концепцияси ўрнига Сурия ва Ироқ ҳудудидан келганлар "глобал халифалик"ни тарғиб қилишмоқда.   

Террорчи хизматида бўлган шифокорлар

Ғоявий кураш Афғонистон ҳудуди билан чегараланмаяпти. 1990 йилларда толиблар собиқ иттифоқидан келган кўнгиллилар оқимини олишни бошлади. Улар ичида кўпроқ Марказий Осиё, Чеченистон, Доғистондан келганлар бўлган, бироқ Поволжьядан ҳам келганлар бор. Ҳозирги вақтда кўпроқ "ИД"ни маъқул деб топишади. Халифалик тарафдорларига афғон-туркман чегарасида хорижий ёрдам жуда муҳим. Айниқса тиббиёт соҳасида.

Члены движения Талибан (запрещено в РФ), Афганистан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Толиблар ИШИДнинг Ўзбекистон ва чеченистонлик уч нафар аёл аъзосини қатл этди

"Ҳеч кимга сир эмаски, тўқнашувларда кўпчилик жароҳатлардан ўлган. Ҳарбий шифокорларнинг ўрни жуда юқори! Бироқ, шифокорлар уларнинг ғоявий қарашларини қўллаб-қувватлаши толибларга ва ИДчиларга зарур. Шундай "шимолий кавказ тиббиётчилар" пайдо бўлди. Улар Россияда таълим олиб, Афғонистонга кўнгилли сифасида кетишган", - деб таъкидлади "РИА Новости"га замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко.

Кўнгилли-шифокорлар орасида аёллар ҳам кўп. Июл ойида толиблар билан жангларда чеченистонлик ва ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди. Бундан аввал Сурияда "ИД"да жанговар аёллар бўлинмалари ташкил қилинганлиги ҳақида хабар берилганди.

Демократия бидъат сифатида

Чегарада содир бўлаётган вазият Россия хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Жиҳодчи гуруҳларнинг Туркманистон ёки Ўзбекистонга кириб келиши бутун Марказий Осиё минтақасида вазиятни бузилишига олиб келади. Ҳозирча улар ички низо билан банд, собиқ совет республикалари билан иши йўқ. "Агар террорчилар Марказий Осиёга ҳужум қилмоқчи бўлганида, улар аллақачон буни амалга оширган бўларди", - деб таъкидлашди экспертлар.

Террорчилик амалларнинг  мантиқий ғояси асосий зарбанинг бошқа йўналишини кўрсатмоқда. Ҳар иккала ҳаракат октябр ойида бўладиган сайловларни бузишга ҳаракат қилмоқда: сайловчиларни қўрқитиш сиёсати олиб борилмоқда, сайлов участкалари портлатилмоқда, шунингдек савлов комиссия аъзолари ўлдирилмоқда. ИД учун сайловни бузиш – принциал мақсад – "халифалик" тарафдорлари демократияни "кўп худолик"нинг бир тури деб ҳисоблашади. Халқ ҳокимиятини қўллаб-қувватлаш учун ўрта асрлар ҳуқуқи билан қўл чопиш жазоси берилади.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари ҳамкорлик бўйича битимни имзолади

Икки ҳаракат ҳам ўрта асрлар мусулмон ҳуқуқи асосида давлат қуришга ҳаракат қилишмоқда. У бу ҳудудда ўрнашиб, исломий ҳуқуқни тикланишига ҳаракат қилиб, ўз тарафдорларини таклиф қилишмоқда, уларга кўпчилик қўшилмоқда.

Иккаласи ҳам ёмон

Расмий Қобул вақти вақти  билан толиблар билан тинчлик бўйича келишувларга эришмоқда. Улар ушбу ҳаракат етакчилари билан доимий алоқа қилиб туришибти. Афғонистон президенти Ашраф Ғани уч кунлик тинчликка эришилган келишувни катта мувафаққият дея эътироф этди: "Кўпчилик буни ҳаёт давомида кутишди. Толиблар бутун мамлакат бўйлаб шаҳарларимизга киришди ва рўза байрамини давлат хизматчилари ва фуқаролари билан биргаликда нишонлашди. Мен толиблар талабларини қабул қилдим ва уларнинг раҳбари Хайбатулло Ахундзода билан музокара қилишга тайёрман".

Расмий Қабул "Ислом давлати" билан муроса қилмаяти. Бироқ бу ўз навбатида Афғонистон шимолий ва шарқида уларнинг кучларини кўпайишига тўсқинлик қилмаяпти. Биринчи навбатда уларга толиблар томонидан қўшилган кишилар ҳисобига кучаймоқда.

"Толиблар орқасидан "Ал-Қоида" халқаро террорчилик уюшмаси турмоқда. "ИД"га қарши ҳужум қилиш учун толиблар билан муросага келиш истаги – бу энг мувафаққиятли тактика эмас", - деб таъкидлади Андрей Серенко.

Янгиликлар лентаси
0