ТИВ Ўзбекистон-Эрон учрашувларининг аниқ муддати белгиланмаганлигини маълум қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровБывшее здание МИД Узбекистана
Бывшее здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ қатор хорижий ва миллий нашрларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ҳозирда олий ва бошқа даражалардаги бўлажак Ўзбекистон-Эрон учрашувларининг аниқ муддати белгиланмаган ҳамда Ўзбекистон ва Эрон расмий вакиллари уларнинг санаси ва кун тартибини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси  хабар қилди.

Аввалроқ қатор хорижий ва миллий нашрларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

“Шу билан бирга, информацион манбаларнинг ахборот маконидаги тезкор ишлашга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаган ҳолда, шуни таъкидламоқчимизки, электрон матбуотнинг айрим вакиллари бошқа ОАВлари, жумладан хорижий ОАВлари янгиликларининг ишончлилигини тегишли текширувларсиз тарқатиш орқали кўп ҳолларда ўз ўқувчиларининг янглишишларига сабаб бўладилар”, - дейилади хабарда.

ТИВнинг билдиришича, бунда улар ўз нопрофессионалликларини ва етарлича маълумотга эга эмасликларини шахсий фикрни билдириш эркинлиги билан яширишга уринишади.

“Эркинлик масъулиятсизлик дегани эмасдир”, - дейилади ТИВ баёнотида.

Янгиликлар лентаси
0