ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 24 июл кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 1,57 сўмга кўпайиб, 7 789,38 сўм ташкил қилди.
Евро курси ҳам 27,54 сўмга ошиб, 9 127,60 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли эса 1,72 сўмга камайиб, 122,82 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.