Тошкентда юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрилди

© Sputnik / Игорь Онучин / Медиабанкка ўтишТехника на стройплощадке
Техника на стройплощадке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурилиш майдонларидан ювилмаган ғилдираклар ва усти ёпилмаган қурилиш моллари, чиқиндилар билан йўлга чиқаётган махсус юк ташиш транспорт воситалари аниқланди.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қурилиш майдонларидан ювилмаган ғилдираклар ва усти ёпилмаган қурилиш моллари, чиқиндилар билан йўлга чиқаётган махсус юк ташиш транспорт воситаларини аниқлаш ва уларга қарши чора кўриш ишларини давом эттирмоқда.

Ночной Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "тонировка" масаласида қарор қабул қилинди

"Шу йилнинг 21 июль куни ана шу қоидаларни бузган 6 нафар ҳайдовчи тўхтатилди. Уларнинг 4 нафари Оҳангарон шох кўчасида ҳаракатланаётган бўлган.

Жумладан, қурилиш чиқиндиларини олиб кетаётган КамАЗ юк машинаси (10 Д 519 НА) ҳайдовчиси гарчи, юкнинг ён-атрофни ифлослантиришини билса-да, негадир унинг устини ёпишни лозим деб топмаган. Яна бир КамАЗ(10 264 ДАА) ҳайдовчиси эса ортилган ғиштнинг машинадан тушиб, бошқа транспорт воситаларига зиён етказиши мумкинлигига панжа ортидан қараган ва хавфсизликни таъминламаган.

Бундан ташқари, уч корхона ва ташкилотнинг раҳбариятига юк ташувчи автомобилларини йўлларга чиқариш олдидан уларнинг тозалигини таъминлаш учун шароит яратиш ҳақида тегишли кўрсатмалар берилди", — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Ушбу ҳолатлар бўйича қоидабузарларнинг барчасига нисбатан тегишли маъмурий чоралар қўлланилди.

Янгиликлар лентаси
0