ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Москвада 29 июл куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев "Соғинч фасли" номли яккахон дастури билан катта концерт беради. Бу ҳақда Sputnik мухбирига концерт ташкилотчиларидан бири маълум қилди.
Ушбу концерт Москва шаҳрида жойлашган "Аквамарин" концерт залида ташкиллаштирилади.
Тахминларга кўра, концертга мингдан ортиқ киши келиши кутилмоқда.