ТОШКЕНТ, 23 июль - Sputnik. Ўзбекистон президентининг 20 июлда имзоланган қарорига кўра, Ўзбекистон Фанлар академияси ходимлари ва ўқитувчилар маошлари ошади, деб хабар қилмоқда УзА.
Хабарда айтилишига кўра, 2018 йилнинг 1 августидан Фанлар академияси бошқармаси ходимларининг маошлари 2 бараварга ошади.
Илмий институтлар ходимлари, олий таълим масканларининг профессор-ўқитувчилари маошлари ўртача 25%га ўсади.
Илмий институтларнинг муҳандислик-техник ходимлари, конструктор-технологик ва лабораториялардаги илмий ускуналарни таъминлаш билан шуғулланувчи ходимлар маошлари 30 %дан 100% гача ўсади.
Ундан ташқари юқорида кўрсатилган барча тоифалардаги ходимларнинг маошлари 2019 йилнинг 1 январидан 20%га, 2019 йилнинг 1 июлидан 25 %га ошади.