Жаҳон банки Ўзбекистонда тезкор интернетни ишга туширишга ёрдам беради

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПучок оптического волокна
Пучок оптического волокна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси Digital CASA лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда тезкор интернетни ишга туширишга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik. Ўзбекистон ва Жаҳон банки 2019 йилда Digital CASA лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz нашри.

Жаҳон банки Ўзбекистонга солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича маслаҳат берди

Digital CASA – Жаҳон банкининг Марказий ва Жанубий Осиёнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлари учун тезкор интернет алоқасига уланиш имконини яратишга қаратилган лойиҳасидир.

Жаҳон банкининг ушбу дастури асосида Афғонистон ва Қирғизистон учун ишлаб чиқилган лойиҳалари 2018 йилнинг март ойида банкнинг Директорлар кенгаши томонидан тасдиқланган эди.

Ўзбекистонда ҳам айни дамда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тайёрларлик кўрилмоқда. Уни амалга ошириш 2019 йилда бошланиши керак. Келажакда ушбу лойиҳа Қозоғистон ва Тожикистонни ҳам қамраб олиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0