Тошкент ИИББ ходими черногориялик сайёҳнинг ҳаётини сақлаб қолди

© ГУВД г.ТашкентаСотрудник патрульно-постовой службы оказал помощь туристу из Черногории
Сотрудник патрульно-постовой службы оказал помощь туристу из Черногории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, чет эллик сайёҳнинг юраги безовта қилиб, хуруж тутган ва ўз вақтида кўрсатилган ёрдам натижасида касалликнинг оғир оқибати олди олинди.

ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik. Патрул-пост хизмати ходими сержант Фаррух Ғозиев тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлган черногориялик сайёҳни касалхонага олиб бориб унинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди Тошкент ШИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, сержант Муқимий кўчасидаги бекатда юрагини ушлаб ўтирган эркакни пайқаб қолади. Шу заҳоти дарров унинг ёнига бориб, аҳволини сўрайди. Эркак ундан ёрдам сўрайди.

Ғозиев уни машинага ўтқазиб, зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам марказига йўл олади.

Кейин маълум бўлишича, чет эллик сайёҳнинг юраги безовта қилиб, хуруж тутган ва ўз вақтида кўрсатилган ёрдам натижасида касалликнинг оғир оқибати олди олинди.

Янгиликлар лентаси
0