Холстга мойбўёқ билан чизилган расмнинг сувдан зарар кўриши амри маҳол - эксперт

© Sputnik / Рамиль СитдиковСергей Заграевский
Сергей Заграевский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Холстга мойбўёқ билан чизилган расмнинг сувдан Яроқсиз ҳолга келиши амри маҳол - эксперт Нукус музейидаги воқеа ҳақида.

ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik. Россия Рассомлар академияси академиги Сергей Заграевский Нукус музейида ўт ўчириш тизимидан зарар кўрган расм ҳақида ўз фикрини билдирди. 

"Александр Васильевич Шевченко – бу рус ва совет рассомчилигининг классик рассомларидан бири. 1913 йилда чизилган “Баба с вёдрами” номли асари – унинг энг машҳур асарларидан бири. Бу катта ўлчамли картина 120х100 см.

Савицкий музейидан қайғули хабар

Ушбу вазиятда албатта расмга қанчалик жиддий зарар етган, деган савол туғилади. Агар олов ўчиришда таркибида бирор мураккаб кимёвий модда бўлган суюқликдан фойдаланилган бўлса, албатта бўёқлар таркибига зарар етган бўлиши мумкин. Ёки бўёқ кўчиб тушиши мумкин. Бундай ҳолда жиддий реставрация талаб қилинади.

Ушбу расм холстга мойбўёқ билан чизилгани туфайли унинг оддий сувдан зарар кўриши амри маҳол. Ҳаттоки унга ёнғин ўчирувчи махсус кўпик сепилган бўлса ҳам у бутнлай яроқсиз ҳолга келиши мумкин эмас.

Албатта сувнинг изи қолади, лекин замонавий реставрация уни ҳеч қандай қийинчиликларсиз бутунлай тозалаш имконига эга.

Умуман холстга мойбўёқ билан чизилган расмлар – камдан кам ҳоллардар сувдан зарар кўради. Фақатгина ёнғин ўчириш оқибатида бутун бошли картини йўқ қилиниши мумкин эмас, агар расм бошқа нарсадан зарар кўрмаган бўлса.

Нукус дурдоналари кўргазмаси очилиши - Sputnik Ўзбекистон
"Ўрта Осиё Третьякови" - Савицкий коллекцияси Москвада

Россомлар расмларни у ердан бу ерга олиб ўтган сув тегиш ҳоллари тез тез учраб туради. Бу муаммо ҳеч қандай қийинчиликларсиз ҳал қилинади: расм аввал қуритилади, унинг юзида қолган сув излари эса эҳтиётлик билан тозалаб олинади.

Савицкий номли музей барчага яхши таниш бўлган, обрўйли музейлардан. Менининг фикримча уларнинг ўзларида ҳам яхши экспертлар бор. Агарда улар марказий музейлардан экспет таклиф қилишга қарор қилишса – бунинг ёмон томони йўқ, албатта. Третьяков, Эрмитаж ёки Москвадаги Грабар номли марказларда бундай экспертлар жуда кўп.

Нима бўлганда ҳам, холстга мойбўёқ билан чизилган картинанинг сув тегиши оқибатида бутунлай яроқсиз ҳолга келишининг иложи йўқ. Бундан ҳам ёмон вазиятларга тушган расмлар қайта тикланган, реставрация қилинган", - деди эксперт.

Заграевский о залитой в музее Савицкого картине: и не такое сегодня чинят
Янгиликлар лентаси
0