ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 19 август куни Москва шаҳрида навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Эргашевга угандалик Жума Васва рақиблик қилади. Ушбу жангда Шоҳжаҳон ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилади.
Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда бунгача 13та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 12тасида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.
Васва эса бунгача профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (4та нокаут). 2та жангда мағлуб бўлган бўлса, 1та тўқнашувда дуранг қайд этган.