Ўзбекистон Элчихонаси ходими очлик эълон қилган Маъруфжон Шакаров билан учрашди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув чоғида М.Шакаров соғлигидан шикоят қилмади. Ҳар куни СИЗО раҳбарияти у билан суҳбат ўтказмоқда, врач тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 2018 йил 18 июл куни Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими ходими Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаровга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Москва шаҳридаги Жазони ижро этиш федерал хизматининг 1-тергов изоляторига (СИЗО-1) ташриф буюрди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Москва қамоқхонасида очлик эълон қилган Ўзбекистон фуқароси бўйича баёнот берди

Учрашув чоғида М.Шакаров соғлигидан шикоят қилмади. Ҳар куни СИЗО раҳбарияти у билан суҳбат ўтказмоқда, врач тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Тез тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас.

СИЗО-1 раҳбарияти берган изоҳга кўра, агар М.Шакаров очлик ҳолатини тўхтатса, соғлигини тиклаши учун тиббий бўлимга жойлаштирилади.

Илгарироқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва шаҳридаги қамоқхонада сақланаётган Маъруфжон Шакаров ҳақида навбатдаги расмий баёнот эълон қилганди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Маъруфжонга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Россия Ташқи ишлар вазирлигига, Москва шаҳридаги суд органларига расмий мурожаат билан чиққан.

Натижада 2018 йил 14 июндаги Москва шаҳар судининг апелляция инстанцияси ажримига кўра, Шакаровнинг қилмишида "кейинчалик ўтказиш (масалан, сотиш) мақсади бўлмаганлиги" учун жиноят иши қайта малакаланган ҳамда 2017 йил 13 декабрь куни унга берилган 10 йиллик қамоқ жазоси 5 йилга камайтирилган.

2018 йил 14 июл куни Элчихона консуллик бўлими ходимининг Москва шаҳар Жазони ижро этиш федерал хизмати 1-тергов изолятори раҳбарияти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида М.Шакаров очлик эълон қилгани ва шу муносабат билан, ўрнатилган тартибга кўра, у доимий видеокузатув остидаги алоҳида камерага ўтказилганлиги маълум бўлди.

Янгиликлар лентаси
0