Тошкентда шлагбаум ва ИИБ ходимини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

© SputnikПост патрульной службы
Пост патрульной службы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса оқибатида постда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходими А.И жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 16 июль куни номаълум шахс бошқарувидаги оқ рангли Nexia русумли автомашинани Чиғатой қўрғони ҳудудида жойлашган "Минсувлар" блокпостига ҳайдаб келиб, шу ерда ўрнатилган темир тўсиқли шлагбаумни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Ҳодиса оқибатида постда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходими А.И жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида машинани Тошкент тумани, Кўксарой қўрғонида яшовчи Б.Б. бошқарганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Янгиликлар лентаси
0