ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Тошкентда синов тариқасида биринчи ерости чиқинди йиғиш пункти ўрнатилди, деб хабар берди "Новости Узбекистана".
Бу Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Учта контейнердан иборат чиқинди йиғиш қутилари Яшнобод туманидаги Тўйтепа кўчасида ўрнатилди.
Чиқиндилар сиғими 500 килограммга яқин бўлган махсус контейнерларда тўпланади.
Чиқинди контейнерга вертикал қувур орқали люклар ёрдамида тушади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ерости контейнерлари эстетик кўриниш, марказлашган электр ва газ таъминотига эҳтиёж йўқлиги, чиқинди йиғишнинг қулайлиги билан ажралиб туришини таъкидлашмоқда.
Бу лойиҳа Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши режалаштирилган.