Қирғизистонда мусобақа вақтида бургут ўн ёшли қизчага ҳужум қилди

© Sputnik / Табылды КадырбековРеабилитационный центр для диких животных в Киргизии
Реабилитационный центр для диких животных в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Воқеа 15 июл куни Тонск туманида “Тескей жээк” фестевали вақтида содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Иссиқ кўлда миллий фестивал вақтида бургут ўн ёшли қизчага ҳужум қилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Воқеа 15 июл куни Тонск туманида "Тескей жээк" фестивали вақтида содир бўлди. Йирқич қуш ҳужум қилган вақт видеога тушди.

"Синглим бургутлар учирилаётган далага қандай қилиб чиқиб қолганлигини билмай қолди. Бу ерда биз айбдормиз. Унинг соғлиғи яхши, бошидаги жароҳат тикилди. Бургутнинг тирноғи озгина терига санчилди, орқаси тирналган. Қизча ҳозир уйда, озғина қўрқиб қолган”, - деди ушбу қизчанинг опаси Назира Акилбекова.

Бургут эгаси Салават Ойбек уулу, бундан олдин қуш ҳеч қачон бундай ўзини тутмаган. Бургут исми Чагитган, унинг ёши 15 да. Йиртқич қуш кўп мусобақаларда қатнашган.

“Беллашувлар бошланди, қушни кутиб олиш учун мен қарама қарши томонда тургандим. Қўққисдан далага қизча югуриб чиқди. Шунда бургут шу ерга қўниш керак деб ўйлаган. Агар у ҳужум қилишга ҳаракат қилганида, уни қуйиб юбормасдан, чўқиб ташлаган бўлади”, - дейди Ойбек уулу.

Қирғизистон миллий ов (салбурун) федерацияси президенти Алмаз Акунов сўзларига кўра, бундай ҳодиса 15 йиллик тарихда биринчи марта содир бўлди.

Бургут – йирик йирқич қушлардан бири ҳисобланади. Унинг қанотлари очилганда 2,5 метрга етиши мумкин. Марказий осиёлик овчилар бургутлар ёрдамида бўри, сайғоқ ва жайронларга ов қилишади.

Янгиликлар лентаси
0