Ўзбекистонга қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво келиши кутилмоқда

© SputnikФонтан в Ташкенте
Фонтан в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йил 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга хорижий давлат (Эрон)дан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

19-23 июль кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

ФВВ юқоридагилардан келиб чиқиб, хавфсизлик чораларини кўришингизни, кўп миқдорда ичимлик сувини истеъмол қилишингизни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтириш кераклигини тавсия қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0