ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонда "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра Олий суд веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.
Шунингдек, судларга мурожаат этишда давлат божларини тўлаш бўйича амалдаги имтиёзлар ва давлат божи ставкалари қайта кўриб чиқилади.
2018 йил 1 августдан бошлаб суд тизими ходимлари лавозим маошлари оширилади.
Фармонга асосан судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун, суд аппарати ҳамда Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига эса уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этишни назарда тутадиган таклифлар киритилиши назарда тутилган.