ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Москвадаги "Матросская Тишина" СИЗОсида 21 ёшли Маруфжон Шакаров бир ойдан ортиқ вақтдан буён очликни давом эттирмоқда, деб ёзади "Московский комсомолец".
Москва шаҳар суди Ўзбекистон фуқаросини гиёҳванд модда истеъмол қилгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилган.
Нашрнинг ёзишича, 2016 йилда Шакаровни полиция патрули тўхтатган, у қочишга тушган, полициячилар унинг ёнидан еттита тугунчада гиёҳвандлик моддалари топишган.
Айбланувчи эса икки полициячига ҳужжатини кўрсатганини, учинчи полициячи ҳам ҳужжатларни кўрмоқчи бўлганида эътироз билдирганини таъкидламоқда. Сўнгра полициячилар уни миллий келиб чиқишини камситиб ҳақорат қилишган. Орада низо келиб чиққан.
Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Москва шаҳар суди аввалига уни 10 йилга оходликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарган, аммо шикоят берилганидан ва психиатрик экспертизадан сўнг жазо муддати 5 йилга қисқартирилган.
Врачлар унда гиёҳвандлик аломатларини топишмаган.