Wizz Air лоукостери Навоийга парвозларни амалга ошириши мумкин

© Sputnik / Рамиль СитдиковПервый рейс авиакомпании Wizz Air Москва-Дебрецен
Первый рейс авиакомпании Wizz Air Москва-Дебрецен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Венгрия пойтахтида ўтказилган бизнес-форумда Венгрия томонининг 1,5 миллион евролик инвестицияси иштирокида иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Ҳоким ўринбосари У.Исломов бошчилигидаги Навоий вилояти делегацияси Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси президенти Ж. Варади билан учрашди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.

Ўзбекистонликлар делегацияси "Навоий" халқаро аэропортининг салоҳияти ва республиканинг туристик имкониятлари тақдимотини ўтказди. Томонлар Будапешт-Навоий-Будапешт авиайўналишини йўлга қўйишнинг иқтисодий самарадорлигини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, Венгрия пойтахтида ўтказилган бизнес-форумда Венгрия томонининг 1,5 миллион евролик инвестицияси иштирокида иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Икки давлат шунингдек меваларни бир лаҳзада музлатишга ихтисослашган корхона ташкил этиш ғоясини кўриб чиқмоқда.

Янгиликлар лентаси
0