Тошкент шаҳри ҳокими тадбиркор ва инвесторлар билан учрашув ўтказади

© SputnikХоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев
Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур учрашув якуни бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июл – Sputnik. Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга маъсул идоралар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан амалий иштирокида амалий учрашув ўтказади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув 14 июл куни 12:00дан 15:00га қадар пойтахт ҳокимлиги биносида ўтказилади.

“Янгича ёндашувда ўтказилаётган ушбу учрашувда тадбикорлар ва хорижий инвесторлар Тошкент шаҳрини янада кўркам қилиш, пойтахтимизда саноат ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа барча соҳаларни ривожлантириш бўйича ўз лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин”, - дейилади хабарда.

Тадбиркорлардан лойиҳаларини слайд кўринишида тақдим этишлари сўралмоқда.

Мазкур тадбирнинг муҳим бир натижаси сифатида пойтахтда  турар жой биноларини қуришни режалаштирган тадбиркорларга лойиҳалари тасдиқдан ўтгач, Тошкент шаҳар ҳокимияти Давлат шерикчилиги асосида ер участкалари ажратади. Бунда турар жой биноларининг қурилиши тугатилгач, давлатга уларни сотишдан тушган даромаддан фоиз тўланмайди, балки умумий хонадонларнинг 10-15 фоизи ҳокимлик тасарруфига ўтказилади ва ушбу хонадонлар чин етим, ногирон, кам таъминланган, боқувчиси йўқ уй-жойга муҳтож аҳоли қатламига тақдим этилади. 

Мазкур учрашув якуни бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0