Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Турдимов 2016 йилнинг декабр ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди, деб хабар қилди "Халқ сўзи". 

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганлиги тасдиқланди - ОАВ

Шу кунгача вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Туробжон Жўраев қайси лавозимга тайинлангани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятида туғилган. У 1991 йилдан 1995 йилгача "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг ҳудудий бўлимларида фаолият кўрсатган. 1995-1996 йилларда Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида, 1996 йилдан 2000 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Навоий бўлимида бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2000 йилдан 2008 йилгача эса Навоий вилояти Хатирчи туман ҳокими сифатида ишлаган.

2008 йилда қисқа вақт ўша вақтлардаги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Эркинжон Турдимов, ўша йилдаёқ Навоий вилоят ҳокими лавозимига тайинланганди.

Турдимов 2016 йилнинг декабр ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Янгиликлар лентаси
0