ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Тошкентдаги Абу-Сахий бозорини сотди, деб хабар берди Рейтер ўз манбасига таяниб.
Бозорни ким сотиб олгани маълум қилинмаяпти.
2016 йилда солиқ органлари валюта ва божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари бўйича бозорда текширув ўтказганди. Ўшанда куч тузилмаларидаги манба кейинги йиллар давомида маҳсулотлар бозорга божхона қонунчилиги бузилишлари билан олиб келингани ва солиқ йиғимларисиз сотилганини билдирганди.