ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати тизимларида қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди ушбу вазирлик матбуот хизмати.
Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:
Майор Сафаров Жаҳонгир Исмаилович — ИИВ Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Майор Алишеров Абдурашид Маҳмудович — ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Полковник Норматов Нуриддин Соатмуродович — ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи этиб тайинланди.