Фарғона вилоятида 7 минг доллар пора сўраган депутат қўлга олинди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишНаручники на двери клетки
Наручники на двери клетки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Педагогика институтига киритиб қўйиш учун товламачиликда гумонланаётганлар Бешариқ туманида яшовчи фуқародан 7 минг доллар сўрашган.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ДХХ ходимлари етти минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган Фарғона вилоятидаги кенгашлардан бирининг депутатини қўлга олишди, деб хабар берди "Ўзбекистон 24" канали.

"Халқ депутатлари Данғара кенгаши депутати, Қўқон давлат педагогика институти методист лавозимида ишловчи Муҳайё Қодирова абитуриентларни пул эвазига олийгоҳга киришига ёрдам бериш учун таниши Машҳура Абдураҳимова билан жиноий тил бириктирган", – дейилади телеканал хабарида.

Педагогика институтига киритиб қўйиш учун товламачиликда гумонланаётганлар Бешариқ туманида яшовчи фуқародан 7 минг доллар сўрашган. Шу билан бирга яна бир фуқародан Қўқон тиббиёт коллежига киришда ёрдам беришни ваъда қилган аёллар 800 доллар талаб қилишган.

Қодирова ва Абдураҳимова пулларни олаётган вақтида қўлга олинган. Уларга нисбатан “товламачилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0