Ўзбекистон ҳукуматида яна бир хорижлик фуқаро юқори лавозимга тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу мутахассиснинг номзодини Ўзбекистонга Германия томони тавсия қилган.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Карстен Хайнцни инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинлади, деб хабар берди РИА Новости Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Завод компании Danone в Самаре - Sputnik Ўзбекистон
Латвиялик мутахассис Ўзбекистондаги сут саноати корхоналарига маслаҳатлар беради

Маълум қилинишича, илгари Хайнц Германия Таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлигида ишлаган.

"Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан ГФР фуқароси Карстен Хайнц Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири этиб тайинланди", — деди вазирлик вакили.

Ушбу мутахассиснинг номзодини Ўзбекистонга Германия томони тавсия қилган.

Хайнц Ўзбекистон ҳукуматидаги иккинчи хорижий мутахассис бўлди. 2013-2017 йилларда Жанубий Корея фуқароси Ким Нам Сок ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимида ишлаганди.

Бундан ташқари, республикада айни пайтда турли соҳаларда Туркия, Жанубий Корея, Латвия ва Грузия фуқаролари маслаҳатчи лавозимларида фаолият олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0