Ўзбекистонда қўлда терилган бир кило пахта учун 700-800 сўм тўлаш таклиф қилинмоқда

© Facebook / O'zbekiston Yoshlar IttifoqiМужчины во время сбора хлопка
Мужчины во время сбора хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳасида пахта йиғим-теримида теримчиларга 1 кило пахта учун 700-800 сўм ҳақ тўлаш қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг "2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақини биринчи босқичда — 700 сўм, иккинчи босқичда — 800 сўм қилиб белгилаш таклиф қилинган.

Машинада терилган пахта хом ашёсининг 1 тоннаси учун 350 000 сўмдан хизмат ҳақи тўлаш таклиф қилинмоқда.

Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Молия вазирлиги "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти билан биргаликда 2018 йил ҳосили пахта толаси учун улгуржи нархлар прейскурантини ишлаб чиқилади.

Пахта хом ашёси учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан жорий йил 31 декабрига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади. 

Янгиликлар лентаси
0