Банклар қандай ҳолдаги шикастланган хориж валюталарини қабул қилиши белгилаб берилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишДоллары США.
Доллары США. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви томонидан шикастланган валюталарни қабул қилиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Қарор билан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомда шикастланган чет эл валютасини муомалага яроқли деб топиш асослари ҳам кўрсатилган.

Пункт обмена валют - Sputnik Ўзбекистон
Жисмоний шахсларга махсус дастур ёрдамида валюта харид қилиш ва сотиш имконияти яратилди

Масалан, эндиликда тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса; энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса; қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 сантиметр иккитадан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса бундай банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

Шунингдек, низомга мувофиқ, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Илгари амал қилган тартибга кўра, эски купюраларни Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига топширишга тўғри келарди. Эндиликда бундай купюраларни банклар ва валюта алмаштириш пунктлари қабул қилишга мажбур. Шикастланган купюраларни қабул қилгани учун молия муассасаларига комиссия тўлови олишга рухсат берилди.

Янгиликлар лентаси
0