ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Жаҳонда 2,1 миллиард киши хавфсиз ичимлик суви таъминотидаги қийинчиликларга дуч келган. Бу ҳақда БМТнинг сув ва санитария ҳақида умумий ҳисоботда айтилган. РИА Новости хабарига асосан.
"Хавфсиз ва қиммат бўлмаган ичимлик сувига 844 миллион инсон ва 2,1 миллиард инсон бу масалада хизмат кўрсатилишини яхшиланишига муҳтож" — дейилган ҳисоботда.
Шунинглек, "миллиардлаб инсонларда ҳали-ҳануз туалет ва қул ювиш воситалари таъминотида қийинчиликлар мавжуд".
Ҳисоботда қайд этилишича, "ҳозирги тенденциялар билан 2030 йилга келиб йўқ қилинмайди".
БМТ маълумотларига кўра, 70 фоиз ичимлик сув қишлоқ хўжалигига тўғри келади.
"Ўтган аср давомида дунё 70 фоиз табиий сув ҳавзаларини йўқотди. Сув билан боғлиқ экотизимни сақлаб қолиш ва тиклаш ижтимоий фаровонлик ва иқтисодий ўсиш учун жуда муҳимдир", — дейилган ҳисоботда.
Ҳисобот муаллифлар фикрига кўра, халқаро ҳамкорликни яхшилаш ва маблағлардан кенгроқ фойдаланишни таъминлаш зарур. 80 фоиздан ортиқ давлатлар сув таъминоти, санитария ва гигиена бўйича миллий вазифаларини бажариш учун етарли маблағ бўлмаслигини маълум қилади.