Хитойликлар АҚШ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ўрнига Ўзбекистонникини сотиб олишмоқчи

© Sputnik / Александр Ковалев / Медиабанкка ўтишЧерешня на прилавке муниципального фермерского рынка "Меркадо дош Лаврадореш" в городе Фуншал на острове Мадейра.
Черешня на прилавке муниципального фермерского рынка Меркадо дош Лаврадореш в городе Фуншал на острове Мадейра. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
6 июл куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитой маҳсулотларига 25% бож солиш ҳақидаги қарори кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Пекиндаги гилос экспортёри Чжао Сяою Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо уруши сабабли Ўзбекистон ва Туркиядан гилос импортини йўлга қўйишга олиб келиши мумкинлигини айтди, деб хабар берди east-fruit.com портали.

Урожай черешни и вишни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон гилос экспорти бўйича Испанияни ортда қолдириб дунёда 4-ўринга кўтарилди

Унинг айтишича, ҳозирда мавжуд шартномалар АҚШдан гилос келтириш ҳажмини кескин камайишига олиб келмайди. Лекин “агар вазият шундай давом этадиган бўлса, биз Ўзбекистон ва Туркия маҳсулотларига мурожаат қиламиз”, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, 6 июл куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитой маҳсулотларига 25% бож солиш ҳақидаги қарори кучга кирди.

Пекин ҳам Америкадан келтириладиган гилос, соя, автомобил, чўчқа гўшти ва бошқа маҳсулотларга бож киритди.

Вашингтон асосий эътиборни техника маҳсулотларига, Пекин эса қишлоқ хўжалик маҳсулотларига қаратган.

Ўзбекистон гилос экспорти бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.

Янгиликлар лентаси
0